Акрам Юсуфович Эшонқулов ҳукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг асосий вазифаси аҳолини, шунингдек, чет эл жамоатчилигини Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар тўғрисида кенг хабардор қилиш ҳисобланади.
Изоҳ (0)