Таиланднинг шимоли-шарқидаги Накхонратчасима провинциясида 5 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб, «Вести» хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 13 киши турли даражадаги тан жароҳати олган. Полиция 25 июль, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 00:50 да воқеадан хабар топган.
Маълум қилинишича, автоцистерна (цистернали автомобиль; суюқлик, масалан, озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари, суюлтирилган газ ва ҳоказоларни ташиш ва вақтинчалик сақлаш учун мўлжалланган) бурилишга келганида пикап (усти ёпиқ кабина ва юк ортиладиган очиқ жойга эга машина) ва 3 та фургон (одамлар ва юк ташишга мўлжалланган ёпиқ кузовли автомобиль) вақтида тўхташга улгурмаган ва ёқилғи ортилган юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда 6 киши воқеа жойида жон берган, 13 киши жароҳат олган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар махсус гидравлик анжомлар ёрдамида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларни машиналар ичидан чиқариб олган.
Изоҳ (0)