Ўзбекистон ва Афғонистон операторлари интернет-трафикни оширишга келишди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «Sputnik Ўзбекистон».
Компания Afghan Wireless Communication Company (AWCC) Афғонистон алоқа оператори билан келишув имзолади, музокаралар 24 июль куни бўлиб ўтди.
«Учрашувда Ўзбекистон—Афғонистон халқаро чегара ўтиш жойида ‘Ўзбектелеком’ АК ва AWCC компанияси тармоқларининг янги халқаро чегара туташувини қуриш бўйича келишув ва ҳамкорлик ҳақидаги меморандум имзоланди. Мазкур келишув интернет халқаро тармоғидан фойдаланиш хизматларини Афғонистонга экспорт қилиш имконини беради», — дейилади хабарда.
Томонлар, шунингдек, ҳар иккала мамлакатда электр алоқалари хизматларини кўрсатишнинг техник ва тижорат жиҳатларини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)