АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ўз кийим-кечак брендининг ёпилиши ва бундан кейин ўзини давлат раҳбарининг махсус маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб боришга бағишламоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Қачондир тадбиркорликка қайтаманми йўқми — билмайман. Шуни аниқ айта оламанки, яқин келажакда бор вақтимни Вашингтондаги ишимга бағишлайман, бу менинг жамоам ва ҳамкорларимга нисбатан энг адолатли қарор бўлади», — дея Иванка Трамп маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентининг қизи 2007 йили ўз брендига асос солган. У кийим-кечак, оёқ кийим, сумка ва тақинчоқлар ишлаб чиқарган.
2017 йили март ойининг сўнгида Иванка Трамп расман давлат хизматчиси бўлиши ва Оқ уйда беғараз асосда ишлаши маълум қилинган. Унинг лавозими — президентнинг махсус маслаҳатчиси.
Изоҳ (0)