26—27 июль кунлари «Илҳом» театрида «Тошкент сени севади» дастури доирасида транспорт тизими ва велосипедлаштириш ҳақидаги маърузалар бўлиб ўтади, деб ёзади «Газета.uz».
Маърузалар Россиянинг «Стрелка» институти ва Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг «Тошкент сени севади» дастури доирасидаги текин тадбирлари сериясини давом эттиради.
26 июль куни MobilityInChain консультанти Илья Петушков йўл тизимини қандай ривожлантириш ва жамоат транспортининг саводли сервисини ишлаб чиқиш, шаҳар транспорти турлари нега кўп бўлиши кераклиги, замонавий шаҳарда ўтиш жойлари қандай бўлиши кераклигини тушунтириб беради.
27 июль куни Санкт-Петербург вице-губернаторининг велотранспорт бўйича маслаҳатчиси Дарья Табачникова «Велосипед — овунчоқ эмас, шаҳар транспорти» мавзусидаги маърузани ўтказади.
Маъруза ва воркшопларга кириш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш лозим.
Изоҳ (0)