АҚШ Конгресси F-35 бешинчи авлод қирувчи самолётларини Туркияга сотишни тўхтатишга қарор қилди. Конгресснинг бу қарорга келишига Туркиянинг Россия билан С-400 ҳарбий мажмуаларини сотиб олиш ҳақида келишув имзолагани билан боғлиқ, деб ёзмоқда «РБК».
Туркиянинг Россия билан С-400 ракета мажмуаларини сотиб олиш ҳақида имзолаган келишуви Вашингтоннинг норозилигига сабаб бўлган. Келишувга асосан, ҳарбий аслаҳа 2019 йилнинг ёзида Анқарага етказиб берилади. Россиянинг ҳарбий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича монополияси «Рособоронэкспорт» АҚШ санкциялари жорий қилинган компаниялардан бири ҳисобланади.АҚШ Конгресси Россиядан қурол-аслаҳа сотиб олаётган Ҳиндистон, Вьетнам ва Индонезияга нисбатан тақиқ жорий қилмаган. Бироқ ҳужжатларда келтирилишича, агар ушбу мамлакатлар Россиядан ҳарбий аслаҳа сотиб олиш ҳажмини камайтирмаса, тақиқлар уларга нисбатан ҳам татбиқ қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)