Японияда 23 июль куни жазирама сабабли 13 киши ҳалок бўлди, икки мингдан ортиқ одам қуёш уриши билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда 24 июль, сешанба куни Япония метеохизмати маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Сайтама префектурасида 23 июль, душанба куни ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 41,1 даражагача кўтарилганлиги таъкидланмоқда. Бу билан мамлакат учун янги тарихий рекорд ўрнатилган.
Шу билан бир пайтда Япония пойтахти Токиода ҳаво ҳарорати илк бор 40 даражадан ошган.
16—22 июль кунлари давомида бутун Япония бўйлаб 21 минг киши қуёш уриши билан шифохонага етказилганлиги, улардан 65 нафари вафот этганлиги хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)