20 июль, жума куни эрталаб АҚШнинг Хьюстон шаҳрида 46 ёшли Лиза Мари Мерка собиқ турмуш ўртоғи ва 4 та фарзанди ухлаётган пайтда уйини ёқиб юборди, деб ёзмоқда Forum Daily.
Аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи, 55 ёшли Десмонд Мерка ва 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар уйни тарк этишга улгурган. Ёнғин ўчирувчиларнинг айтишича, 18 ёшли йигит тутун ҳидидан уйғониб кетган ва оила аъзоларини уйғотган.
Аёл ёнғинни уюштирганини тан олган. У уйга кираверишдаги соябонли пиллапояда ўт олдиргич ёрдамида ёнғин келтириб чиқарган.
Ҳукумат маълумотига қараганда, ёнғин пайтида аёл пистолет билан қуролланган бўлган. Лиза ҳозирда Харрис округи қамоқхонасида сақланмоқда.
Изоҳ (0)