Дональд Трамп шу пайтга қадар тергов идораларининг Россия 2016 йилги президентлик сайловларига аралашгани тўғрисидаги хулосаларини маъқуллаб келган. Бироқ эндиликда Трамп барча айбловларни уйдирма деб атади. Бу ҳақда Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзди, дея «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Демак, Обама Россия ҳақида сайловгача ҳам билган. Унда нима учун у ҳеч қандай чора кўрмаган? Нега бизнинг сайлов кампаниямизни бундан хабардор қилмаган? Ҳамма гап шундаки, бу айбловларнинг барчаси —уйдирма. Яна бошқа сабаби шундан иборатки, Обама виждонсиз Хилларининг ғолиб бўлишига ишонган», — деб ёзган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг 2016 йилги АҚШ президентлик сайловларига тахминий аралашуви юзасидан суриштирув Америка бюджетига 17 миллион долларга тушган. Россия АҚШ сенатидаги эшитувларда «президентлик сайловларига аралашув» исботини кўрмаган.
Американинг The Washington Post ва The New York Times газеталари 2016 йилги АҚШ президентлик сайловларига «Россия аралашуви» ҳақидаги материаллар туркуми учун Пулицер мукофотини қўлга киритган.
So President Obama knew about Russia before the Election. Why didn’t he do something about it? Why didn’t he tell our campaign? Because it is all a big hoax, that’s why, and he thought Crooked Hillary was going to win!!!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) July 22, 2018
Изоҳ (0)