Ўзбекистонда апрель ойидан буён илк марта доллар курси кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларига таяниб, Spot хабар бермоқда.
24 июль ҳолатига кўра, доллар курси 7789,3 сўмга тенг. Ўтган ҳафта давомида курс 1,5 сўмга кўтарилган.
Февраль ойидан бошлаб илк марта доллар курси 1 сўмдан ортиққа ошган. Шундан кейин долларнинг сўмга нисбатан қиймати тушишда давом этган.
Евро курси ҳам ошган. Ҳозирда 1 евро 9127,6 сўмга тенг. Россия рубли эса арзонлашда давом этмоқда. Рубль курси 1,7 сўмга арзонлаб, ҳозирда 122 сўмга тенг.
Изоҳ (0)