АҚШ ва Жанубий Корея қўшинлари қўмондони генерал Винсент Брукс КХДР ядро материалларини ишлаб чиқаришда давом этаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ядро материалларини ишлаб чиқариш тўлиқ ёпилганлигини ҳали кўрмадик, улар ёқилғи стерженларини олиб ташлаганлигини кўрмадик. Бу ядровий қуролсизланиш йўлида ўтиш лозим бўлган чора-тадбирлар борлигидан дарак беради», — деди Брукс Аспендаги форумда чиқиш қила туриб.
Шу билан бир вақтда у КХДР ҳозирда айнан қандай ядро имкониятларига эга эканлигини маълум қилишдан бош тортди.
Изоҳ (0)