АҚШ ҳукумати мамлакатга Хитойдан келтирилаётган деярли барча товарларга бож жорий этиши мумкин. Бу ҳақда 20 июль, жума куни Америка президенти Дональд Трамп CNBC’га интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
У импорт божлари бўйича солиққа тортилувчи Хитойда ишлаб чиқарилган товарлар сонини бир неча марта оширишга тайёрлигини маълум қилди.
«500 миллиард долларгача етишга тайёрман», — деди Трамп.
Июнь ойи ўртасида АҚШ президенти 50 миллиард долларлик Хитойдан келтирилувчи товарларга бож жорий этилиши ҳақида эълон қилган эди.
Изоҳ (0)