19 июль, пайшанба куни ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Беларуснинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич билан учрашди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Беларуснинг Тошкентдаги элчихонаси берган маълумотларга қараганда, учрашувда Ўзбекистон томонидан МДҲ билан ҳамкорлик бўйича лойиҳалар раҳбарлари иштирок этган.
Учрашувда Тошкентда Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматларининг икки томонлама ҳамкорлик бўйича комиссияларининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)