Президентнинг 19 июлдаги фармонига мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.
Ўзгартиришлар асосан судлардаги бошқарув ходимлари сонига алоқадор бўлди. Шунингдек, туман (шаҳар) маъмурий судларининг намунавий тузилмаси янгиланди.
Хусусан, эндиликда туман (шаҳар) маъмурий судлари бошқарув ходимлари сони 2–6 бирликни (олдин — 2–4 бирлик), судьялар сони 1–3 тани (олдин — 1–2 бирлик) ташкил этади.
Шунингдек, туман (шаҳар) маъмурий судлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 440 (олдин — 408) бирлик, шундан судьялар сони 220 тани (олдин — 204 та) ташкил этиши белгиланди.
Изоҳ (0)