Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилиши билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Узунлиги 7,1 километр бўлган мазкур йўналиш Сергели тумани аҳоли пунктлари оралаб ўтиб, Чилонзор туманидаги Олмазор бекатига боғланади. Темир йўл эстакада усулида қурилиб, поездлар ер устида ҳаракатланади. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бекатларда лифт ва эскалаторлар ўрнатилади.
Бугунги кунда лойиҳанинг 5 километр қисмида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари бу ерга келиб, қурилишнинг боришини кўздан кечирди. Метрони сифатли, қулай ва хавфсиз қилиб қуриш бўйича кўрсатмалар берди.
Шу ерда Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган 9 қаватли уйлар лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.
Изоҳ (0)