Қозоғистонлик 78 ёшли нафақахўр Kенесбек Сейтимбетов Чимкентдан Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларига велосипедда келмоқчи. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
«Аввалроқ мен Макка ва Мадинага, Россия ва Афғонистонга саёҳат қилганман. 75 ёшимда Мустақиллик куни муносабати билан Афғонистоннинг Қобул шаҳригача етиб борганман. Ўтган йили Остонада бўлиб ўтган EXPO-2017 халқаро кўргазмасига борганман», — дейди Сейтимбетов.
Изоҳ (0)