Мексикада 20 июль, жума куни 12 киши йирик йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда Excelsior портал маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Эрта тонгда Мехико-Пачука трассасида йўловчи микроавтобуси трейлер билан тўқнашиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобус юқори тезликда ҳаракатланган ва йўл четида турган юк машинаснинг орқа қисмига урилган.
Тўқнашув оқибатида микроавтобуснинг кўплаб йўловчилари салондан отилиб чиқиб кетган. Жароҳатланган олти киши шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)