Суриянинг Идлиб вилоятида жангарилар томонидан эгалланган Фуа ва Кафер-Хая қишлоқларидан олти мингдан ортиқ одам олиб чиқилган. Бу ҳақда 20 июль, жума куни Бошқармалараро мувофиқлаштирувчи штаб вакили полковник Игорь Сергеев маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Идлиб деэскалация зонасидан Фуа ва Кафер-Хаядан 95 та автобусда 6 100 киши Жибрин (Алеппо вилояти) қочоқлар лагерига олиб чиқиб кетилган», — деди у.
Унинг маълумотларига кўра, ўтган суткаларда жануби-ғарбий деэскалация зонасидан 353 нафар тинч аҳоли вакили олиб чиқиб кетилган.
«2018 йилнинг 27 июнидан буён жануби-ғарбий деэскалация зонасини 45 434 нафар одам тарк этди», — деди Сергеев.
Шунингдек, 2018 йил январидан буён хорижий мамлакатлардан 101 976 киши Сурия ҳудудига қайтган.
Изоҳ (0)