Сергели ИИО ФМБ, Тошкент шаҳар ва Навоий вилояти ФВБ томонидан Сергели тумани Дарёбўйи маҳалласидан оқиб ўтувчи Найман канали атрофлари тозаланиб, чиқиндилардан ҳоли ҳудудга айлантирилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берди.
Шунингдек, Бўрижар каналида ҳам ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Яккасарой туман ИИО ФМБ, шаҳар ФВБ ва туман ҳокимлиги ходимлари махсус техникалар ёрдамида канални чиқиндилар ва ёввойи ўтлардан тозалади. Бундан ташқари, канал бўйига манзарали кўчатлар ўтқазилиб, сайр қилинадиган маскан барпо қилиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)