«Хавфсиз шаҳар» концепциясига мувофиқ, Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, Патруль-пост хизмати батальони ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари замонавий скутерлар билан таъминланди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Эндиликда Бухоро ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Патруль-пост хизмати батальони ходимларидан иборат бўлган «Эзгулик патрули» ходимлари хавфсизликни таъминлашда скутерлардан фойдаланади.
Шунингдек, замонавий мототранспорт воситалари вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига ҳам берилган.
Изоҳ (0)