«Ўзбекистон» телеканали орқали эфирга узатилган «Муносабат» ток-шоусида Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Умаров бошчилигидаги мутасаддилар ҳамда экспертлар иштирок этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Алишер Умаровнинг айтишича, бугунги кунда ўқитувчилар турли кўринишдаги мажбурий меҳнатга жалб этилмоқда.
Ўқитувчилар электр пули тўланмаётгани ҳақидаги квитанцияларни тарқатиб юрибди. Ўқитувчилар август ойида маҳаллаларга бориб, оилаларнинг ажралмаслиги учун тарғиботчи экан. Ёки директорларни қидирсак, улар йўқ. Қаерда? Мажлисда. «Майли, мен вазир ўринбосариман, кейинроқ келаман», — деб қайтиб келсам, яна йўқ. «Қани» десам, «Кейинги мажлисга кетди» дейишди. Халқ таълими соҳасидаги ходимлар агар бошқа жойда бўлса, болаларимиз ким билан қолади, уларга ким таълим беради?».Алишер Умаров, Халқ таълими вазири ўринбосари
Изоҳ (0)