«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг самарадорлигини ошириш мақсадларида ривожланган мамлакатлар мисолида Ўзбекистон пойтахти ва ҳудудлардаги барча амалдаги светофорларни (шу жумладан, пиёдалар учун светофорларни) вақтни ортга ҳисобловчи светофорларга алмаштириш жараёнини бошлаш таклиф этилмоқда.
Ақлли светофорларнинг энг муҳим афзалликлари светофор сигнали алмашгунга қадар вақт индикацияси мавжудлиги бўлиб, бу биринчи навбатда, пиёдага светофорнинг рухсат берувчи чироғида йўлнинг ўтиш қисмини кесиб ўтиш учун захирадаги вақтни баҳолаш имконини беради.
Шунингдек, светофорнинг тақиқловчи чироғида «вақтнинг ўтиши» психологик эффектини ҳосил қилади, бу эса пиёдаларнинг светофорнинг тақиқловчи чироғида йўлнинг ўтиш қисмига чиқиши билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари фоизини кескин камайтиради.
Мазкур жамоавий мурожаатга яна 28 кун давомида овоз бериш мумкин.
Изоҳ (0)