GM Uzbekistan автомобиль деталларини маҳаллийлаштириш бўйича ахборот марказини ишга туширди. Бу ҳақда GM Uzbekistan жамоатчилик билан алоқалар хизмати «Дарё»га хабар берди.
Эндиликда автомобиль бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш истагида бўлган тадбиркорлар +998 74 233-04-40 телефон рақамига қўнғироқ қилиши ва қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин. Саволларга Таъминотчиларни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Кандиёр Асадов жавоб беради.
Изоҳ (0)