1 июль ҳолатида Ўзбекистоннинг соф олтин захиралари ҳажми 26,648 миллиард долларни ташкил этиб, бир ой ичида 376,1 миллион долларга қисқариш кузатилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабарига таяниб, «Газета.uz» маълум қилди.
Ялпи олтин-валюта захиралари 27,66 миллиард доллар бўлиб, ундаги хорижий валютадаги активлар ҳажми 13,818 миллиард (бир ой ичида 186 миллион долларга камайиш), монетар олтин — 13,842 миллиард долларни (бир ой ичида 276 миллион долларга камайиш) ташкил этди.
Июнь ойида ялпи олтин-валюта захираларининг 463,1 миллион долларга пасайиши кузатилди. Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1303,50 дан 1250,55 долл/тр унсияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири — 573,5 миллион доллар).
Олтин нархи пасайиши ҳисобга олинмаганда ялпи олтин-валюта захиралари 110,4 миллион долларга ошди.
Изоҳ (0)