Буюк Британиялик олимлар қандай омиллар оилаларнинг ажримларига олиб келиши мумкинлиги борасида тадқиқот ўтказди, дея «Medikforum.ru» хабар бермоқда.
Британиялик иқтисодчилар Эндрю Фрэнсис-Тан ва Хюго М.Миалон 3 000 га яқин никоҳларни ўрганиб чиқди. Улар никоҳ узугининг қиймати ва ажримлар ўртасида қизиқ бир боғлиқликни аниқлади: қимматроқ узук олишга интиладиган жуфтликлар орасида ажримлар кўпроқ учрайди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, 1500 фунт стерлингдан қимматроқ узук сотиб олганлар орасида ажралиб кетганлар кўпчиликни ташкил қилади.
Маълум бўлишича, худди шундай натижаларни тўй маросимларини ўтказиш борасида ҳам кузатиш мумкин. Яъни, тўй қанчалик қимматга тушган бўлса, жуфтлик шунчалик тез ажрашиб кетган.
— Тўй маросимларига 15 000 фунт стерлингдан кўпроқ маблағ сарфлаган жуфтликлар орасида ажралганлар сони 1,6 баробарга кўп, —тадқиқот муаллифларидан бири, — Тўй харажатларини 753 фунт стерлингдан оширмаган жуфтликлар энг мустаҳкам бўлиб чиққан.
Олимларнинг сўзларига қараганда, катта харажат қилиш имконига эга кишилар тўй маросимларини имкон қадар дабдабали ўтказишга интилади, бу эса ташкилий ишларнинг кўпайиб кетишини тақозо қилади. Натижада дабдабали маросимга тайёргарлик билан овора бўлган жуфтлик бир-бирига камроқ эътибор берадиган бўлиб қолади. Бироқ тўй дабдабалари тугагач, жуфтлик оддий кундалик ҳаёт билан тўқнаш келади ва ёнидаги одамни ўрганмай туриб турмуш қурганини англайди.
Изоҳ (0)