Шу кунларда Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л. Тангриев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореяда электрон кутубхона соҳасидаги ютуқлар билан яқиндан танишиб, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Идора матбуот хизматига кўра, делегация аъзолари 12 июль куни Сеулда жойлашган, 6,5 миллион (шундан 844 мингтаси хорижий нашрлар) босма ва электрон китоб фондига эга Корея миллий кутубхонаси ҳамда Йонсей университетининг Марказий кутубхонаси фаолияти, у ерда китобхонлар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишди.
Шу куни Л. Тангриев ва Жанубий Корея миллий кутубхонасининг Электрон кутубхонаси директори Ҳюнг Ҳо Ли ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Жанубий Корея Эксимбанки томонидан 14,6 миллион долларга молиялаштирилаётган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида амалга оширилаётган «Миллий умутаълим кутубхона» лойиҳаси бу давлатнинг электрон кутубхона тажрибаси асосида яратилаётгани, бу борада кореялик мутахассисларнинг кўмагини алоҳида таъкидлаб, «Кореяга нигоҳ» лойиҳасини янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашишни давом эттиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканини билдирилди.
Изоҳ (0)