Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда, бироқ автобус ва юк машиналарини ишлаб чиқариш ҳажми камайган. Бу ҳақда Статистика қўмитасига таяниб, Spot хабар берди.
2018 йилнинг январь июнь ойларида Ўзбекистонда 78 035 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 фоизга кўпроқдир. Шунингдек, автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш 22,9 фоизга ортган. 2018 йилда 59 850 та двигатель ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон автобус ва юк машиналарини ишлаб чиқаришни камайтиришда давом этмоқда. 2017 йилнинг январь июнь ойларида 389 та автобус ва 2067 та юк машинаси, 2018 йилнинг мос даврида 269 та автобус ва 1 550 та юк машинаси ишлаб чиқарилган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, январь июнь ойларида мамлакат корхоналари 94,0 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган. 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш сурати 10,7 фоизни ташкил қилган.
Изоҳ (0)