11 июль, чоршанба куни Хотин-қизлар қўмитаси ва Аҳолишунослик бўйича БМТ жамғармаси (UNFPA) Бутунжаҳон аҳолишунослик кунига бағишланган тадбир ўтказди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Бутунжаҳон аҳолишунослик куни ҳар йили 11 июль куни нишонланади. Ушбу анъананинг илдизи 1987 йилга бориб тақалади. Ўша йили халқаро ҳамжамият сайёра аҳолисининг 5 миллиардга етганини нишонлаган.
Бу йилги Бутунжаҳон аҳолишунослик кунининг мавзуси — «Оилани шакллантириш — инсон ҳуқуқидир».
UNFPA аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасида йиллар давомида Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Бутунжаҳон аҳолишунослик куни Тошкент шаҳридаги Эcопарк’да оилалар ўртасида спорт мусобақасини ўтказиш билан якунланди. Мусобақалар югуриш, стол тенниси ва шашка бўйича ўтказилди.
Изоҳ (0)