Марказий банк Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот тақдим қилди, деб ёзмоқда Spot.
1 июль ҳолатига ялпи олтин-валюта захиралари — 27,6 миллиард долларни ташкил қилган. Июнь ойида захира ҳажми 28,1 миллиард долларга тенг бўлган. Июнь ва июль ойлари кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ 463,1 миллион долларни ташкил қилган. Маълум қилинишича, бу олтин нархининг пасайиши билан боғлиқ.
Олтин нархининг пасайиши ҳисобга олинмаган тақдирда захира ҳажми 110,4 миллион долларга тенг бўлади.
Ялпи захираларнинг 13,8 миллиард доллари хорижий валютадаги активлар ҳиссасига, яна худди шунча миқдори монетар олтин ҳиссасига тўғри келади.
1 июль ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари 26,6 миллиард долларни ташкил қилган. Ўтган 2 ой давомида соф олтин-валюта захираларининг ҳажми 27 миллиардга тенг бўлган.
Соф олтин-валюта захиралари ҳисобланганда тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағлари ҳисобга олмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ноябрда Марказий банк илк бор мамлакат олтин-валюта захиралари ҳажмини расман эълон қилган.
Изоҳ (0)