Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Германия фуқароси Карстен Хайнц Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси хабарига таяниб, «Газета.uz» маълум қилди.
Ўзбекистонда замонавий инновацион инфратузилмаларни шакллантиришда Германиянинг бой тажрибасини жорий этиш мақсадида республиканинг ГФРдаги элчихонаси ташаббуси билан Таълим ва илмий тадқиқотлар федерал вазирлиги билан қатор музокаралар олиб борилди ва улар якунлари бўйича немис томони Инновация вазирлиги билан ишлаш учун эксперт юборишга розилик билдирди.
Вазир ўринбосари лавозимига бевосита ушбу вазирликда фаолият олиб борувчи тажрибали мутахассис тавсия қилинди. Карстен Хайнц Тошкентда бўлиб, Ўзбекистоннинг ваколатли вазирликларида учрашувлар ўтказган.
Германия ҳукумати учун давлат хизматчисининг бошқа мамлакат ҳукуматида юқори лавозимга тайинланиши биринчи шу каби ҳолат бўлди.
Изоҳ (0)