Таиландда Тхао Луанг ғоридан эвакуация қилинган болаларнинг ҳаммасида инфекция билан зарарланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Маълум қилинишича, болалардан олинган қон таҳлиллари инфекциянинг мавжудлигини тасдиқлаган. Бундан ташқари, 2 нафар бола рентген текширувидан ҳам ўтказилган. Рентген текшируви ҳам болаларда инфекция борлигини кўрсатган. Лаборатория таҳлиллари натижалари 2 кун ичида тайёр бўлади.
Таиланд соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг маълумот беришича, айни пайтда 8 нафар боланинг ҳаммаси ўзини яхши ҳис қилмоқда. Уларнинг ҳеч бирида безгак аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, ғорда йўқолиб қолган 12 нафар мактаб ўқувчиси ва уларнинг мураббийлари 3 июль, сешанба куни топилган. Улар ота-оналарига ёзган хат тармоқда оммалашган. 9 июль, душанба куни болаларнинг 8 нафари қутқарилган. 4 нафар бола шифохонага ётқизилган.
SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари, тадбиркор Илон Маск Таиланддаги ғорда қамалиб қолган ўсмирларни ҳаво туннели ёрдамида қутқариш вариантини таклиф қилган.
Изоҳ (0)