«Ўзбектелеком» интернет-каналлар ижараси нархлари пасайтирилишини эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабарига таяниб, Spot хабар бермоқда.
Бу ҳақда компания раҳбариятининг операторлар ва провайдерлар топ-менежерлари билан учрашувида маълум қилинди. «Ҳамкорликнинг янги шакли» деб номланган норасмий учрашув ўтган ҳафтада GroundZero’да бўлиб ўтди.
«2018 йил охирига қадар интернет-канал қийматини босқичма-босқич пасайтириш ва мавжуд сиғимни оператив ошириш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, ‘минимум’ вазифаларга прейскурантни каналлар ижараси тарифларини пасайтириш учун қайта кўриб чиқиш ҳам киради», — дейилади хабарда.
«Ўзбектелеком» бош директори Фарҳод Рўзиевнинг сўзларига қараганда, компания ҳузурида B2O аҳолида дирекцияси ташкил этилади. Дирекция мутахассислари ҳамкорлар билан ҳамкорликка тааллуқли масалаларни ҳал этиш ваколатига эга бўлади.
«Ўзбектелеком» инфратузилмасини ижарага олиш бўйича тарифлар қайта кўриб чиқилади ва ягона регламент ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)