8—9 июль кунлари Афғонистонда амалий ташриф билан бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Кобул шаҳрида Афғонистон ҳукумати ижрочи раиси Абдулла Абдулла, Хавфсизлик кенгаши раҳбари Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббани, Афғонистоннинг собиқ Президенти Ҳамид Карзай ва бошқа нуфузли жамоатчилик ва сиёсат арбоблари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувларда Афғонистондаги вазият ҳамда тинчлик жараёни, мамлакатни янада ривожлантириш масалалари бўйича кенг миллий бирдамликка эришиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев томонидан Кобулда Афғонистоннинг қатор вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни тадбиқ этиш, қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон—Афғонистон иқтисодий кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)