Туркияда темирйўлда юз берган ЙТҲда вафот этганлар сони 24 тага етди. Бу ҳақда CNN Turk’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
8 июль, якшанба куни эрталаб Истанбулдан Узункўприкка бораётган поезднинг 5 та вагони рельсдан чиқиб кетиб ағанаган. Поездда 362 та йўловчи ва экипажнинг 6 нафар аъзоси бўлган. Туркия транспорт вазирлиги маълумотларига қараганда, ЙТҲ кучли ёғингарчиликларнинг темирйўл рельслари остидаги тупроқни ювиб ташлагани оқибатида юз берган.
Аввалроқ, 10 кишининг вафот этгани хабар қилинган эди. Жароҳат олганлар сони 338 тага етган.
Айни пайтда жароҳат олганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)