Жанубий Корея делегацияси 9 июль, душанба куни КХДРга 1950—1953 йиллардаги Корея уруши туфайли бўлиниб кетган оилалар аъзоларини учраштиришга тайёргарлик кўриш учун келди. Тадбир 20—26 август кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
22 кишилик делегация таркибига «Қизил хоч» жамиятининг Жанубий Корея бўлими аъзолари ҳам кирган. Делегация аъзолари Кимгансан дам олиш масканига келди. Оилаларнинг учрашуви ҳам шу ерда ўтказилиши кутилмоқда. Кимгансанга бу ернинг инфратузилмасини таъмирлаш ва қайта тиклаш учун ишчилар ҳам келган.
Уруш оқибатида оила аъзолари яриморолнинг нариги тарафида қолиб кетганлар 57 минг нафар кишини ташкил қилади. Уларнинг аксарияти яқинларини 1953 йилдан буён кўрмаган.
Изоҳ (0)