Қозоғистон президенти матбуот хизматининг Instagram’даги саҳифасида Марказий Осиё давлатлари етакчилари акс этган фото жойлаштирилди.
Унда Шавкат Мирзиёев, Нурсултон Назарбоев, Эмомали Раҳмон ва Сооронбой Жээнбеков биргаликда қўл ушлашиб турибди.
Суратга берилган изоҳда президентлар Остона шаҳрининг 20 йиллик юбилейини нишонлаш учун Қозоғистонда тўплангани билдирилган.