Нигерияда 26 ёшли сеҳргар Чинака Адоэзуве ўз мижзоига унинг ўқ ўтказмайдиган малҳами қанчалик самарали эканлигини намойиш қилиш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, сеҳргар қуролни қотилига ўзи берган. Бунда у мижозга малҳам ҳақиқатдан ҳам таъсир қилишини кўрсатмоқчи бўлган. Оқибатда фожиа юз берган.
Хабар берилишича, омадсиз сеҳргарнинг мижози қўлга олинган. Нигерияда сеҳрли ҳимоя оммабоп ҳисобланади ва бунда «халқ табобати» турли муаммо ва касалликларга қарши ҳайратланарли воситаларни таклиф қилади. Ҳатто маҳаллий полициячилар бронжелет остидан «ўқ ўтказмайдиган» малҳамдан фойдаланади.