Россиянинг Ростов вилояти Еремеевка қишлоғида йўловчи поезди юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Vedomosti.ru» хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.
Тўқнашув вақтида поезд локомотивининг бир жуфт ғилдираги ажралиб кетган. Юк машинаси ҳайдовчиси темир йўлни кесиб ўтиш жойида ҳаракатланиш қоидаларини бузган, деган тахминлар бор.
«Камаз» юк машинаси яқинлашиб келаётган поезднинг йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган. Поезд машинисти фавқулодда тўхташ чорасини кўрмоқчи бўлган, бироқ тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмаган. Дастлабки маълумотларга қараганда, юк машинаси ҳайдовчиси вафот этган. Поезд машинистининг ёрдамчиси эса кабинада қулфланиб қолган, у ҳақида ҳозирча бошқа маълумотлар мавжуд эмас.
Поезд рельслардан қисман чиқиб кетган, йўловчилар орасида жиддий жароҳат олганлар йўқ.
Изоҳ (0)