Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Урал транспорт прокуратураси фоҳишахона ташкил этганликда ва қотилликда айбланаётган ўзбекистонлик аёлни Грузияга топширади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Тергов жараёнида аниқланишича, айбланувчи 2012—2013 йилларда Грузиянинг Батуми шаҳрига келган ҳамда яна тўрт нафар ўзбекистонлик аёлни яхши иш топиб бериш важи билан чақириб олган. Шундан сўнг у ўз юртдошларининг паспортларини олиб қўйган ҳамда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган, сўнгра уларнинг ишлаб топган пулларини ўзлаштириб юборган», — дейилади хабарда.

Фоҳишаликка мажбурланган аёллардан бири ҳуқуқ-тартибот органларига шикоят қилиш билан таҳдид қилганидан сўнг, аёл уни ўлдиртирган.

Ўзбекистонлик аёл Россияда жиноий жавобгарликдан яширинган. У 2017 йилнинг сентябрь ойида қўлга олинган.

Россия бош прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан Грузия адлия вазирлиги сўровини қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)