Қозоғистоннинг жанубий пойтахти — Олмаота шаҳрида яна трамвайлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда КТК телеканалига таяниб, «Nur.kz» хабар берди.
Уч йил илгари Олмаотада ЙТҲларнинг кўпайиши оқибатида енгил рельсли транспортдан воз кечилган. Вагон ва рельслар бузилиб, металл чиқиндиси сифатида топширилган эди.
Ҳозир трамвайлар масаласи яна кун тартибида. 2022 йилгача трамвайлар қатновини тиклаш режалаштирилмоқда.
Трамвай «Толе би» кўчаси бўйлаб ҳаракатланади, унинг жами 35 та тўхташ жойи бўлади.
Лойиҳачиларнинг айтишича, янги трамвай йўлларини қуриш ва вагонлар сотиб олишга 130 миллиард тенге сарфланади. Харажатларни давлат ва тадбиркорлар ўз бўйнига олади.
Вагонларнинг қаердан сотиб олиниши ҳозирча маълум қилинмаган. Эҳтимол, вагонлар Франция, Германия ёки Канададан сотиб олинади.
Изоҳ (0)