Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Инновацион ривожланиш вазирлигида Хитойнинг Чанша шаҳридаги Хай-тек миллий саноат ривожланиш зонасининг бош директори ўринбосари Чэн Дацин бошчилигидаги 11 кишидан иборат делегацияни вазир Иброҳим Абдураҳмонов қабул қилди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Хуан провинциясида жойлашган Жанубий Хитойнинг йирик маъмурий-саноат маркази бўлмиш Чанша мамлакатнинг энг ривожланган 20 та шаҳридан бири. Мазкур хай-тек маркази ҳукумат томонидан ташкил этилиб, давлат тасарруфида фаолият юритса-да, 25 мингга яқин хусусий компанияни ўзида бирлаштиради. Бу компанияларнинг хорижда 22 та ваколатхоналари фаолият юритмоқда.

– Хитой 40 йилдан бери илмий-тадқиқотлар натижаларини саноатга жорий қилиш билан шуғулланиб келмоқда ва бизда бу соҳада катта тажриба бор, — деди жаноб Дацин. — Мана шу тажриба билан ўртоқлашиш мақсадида Ўзбекистонда ҳамкорликда инновацион саноат паркини ташкил қилиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли ҳамкорликнинг бошланиши бўларди. Биз Ўзбекистонга нафақат янги технологияларни, балки инновацияларни татбиқ қилиш тажрибасига эга бўлган бошқарувчилар, малакали кадрларни ҳам олиб кириш орқали ҳамкорлигимиз самарасини янада оширамиз.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Инновацион тараққиёт йўлида бошқа мамлакатлар томонидан қилинган хатоларни такрорламаслик, Ўзбекистондаги мавжуд шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда хориж тажрибасидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Дўстона руҳда ўтган музокаралар натижасида томонлар ҳамкорликнинг йўл харитасини тузишга келишди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)