4 июль, чоршанба куни Донияр Отажонов «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази матбуот хизмати хабар берди.
Янги ўринбосарни тайинлаш жараёнида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, «Электрон ҳукумат» маркази директори Зафар Раҳматуллаев, директорнинг биринчи ўринбосари Мурод Расулов ва директор ўринбосари Файзулла Орифжонов ҳамда марказ ходимлари иштирок этди.
Донияр Отажонов шу кунга қадар Ахборот технологияри ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)