Бухоро ИИБ бошлиғи полковник Шуҳрат Алиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳри Олмазор тумани 2-сонли ИИБга бўлим фаолияти билан танишиш ва тажриба алмашиш учун келди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Дарё»га хабар берди.
Олмазор тумани 2-сонли ИИБ биноси янгидан барпо этилган, ходимларнинг хизмат вазифаларини бажариши учун барча шароитлар яратилган.
Президент Шавкат Мирзиёев бўлимга ташриф буюрганида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича тегишли тавсиялар берган.
Бўлим хизмат кўрсатадиган маъмурий ҳудудда 3 сменадан иборат бўлган хизмат ташкил этилган. Ҳудудда профилактика инспекторлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги, патруль-пост хизмати ва бошқа хизмат соҳалари ходимларининг ҳамкорликдаги фаолияти йўлга қўйилган.
Бухоро ИИБ ишчи гуруҳи кундузи ва тунги вақтда хизматни тўғри ташкил этиш, хизмат соҳалари ўртасида ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида Олмазор ИИБ тажрибасини ўрганиб, бу борада бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олди.
Изоҳ (0)