2018 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувоҳидов мамлакатга ташриф буюрган Марказий Осиё бўйича Кембридж форуми (МОКФ, Буюк Британия) раиси, профессор Сиддҳарт Саксена билан ТИВда учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Музокараларда Ўзбекистон, хусусан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, «Истеъдод» жамғармаси ва МОКФ ўртасида таълим, биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)