Куз ойларида Ўзбекистонда Gloria Jean‘s Coffees халқаро қаҳвахона тармоғи ва дўконларининг илк муассасалари пайдо бўлади. Бугунги кунда ушбу компания дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида 1000 дан ортиқ савдо шохобчаларига эга бўлиб, бир неча ойдан сўнг Тошкент ҳам афсонавий бренд харитасида пайдо бўлади.
Gloria Jean‘s Coffees брендига 1979 йилда АҚШда асос солинган. Бугунги кунга келиб, у йирик халқаро қаҳвахона тармоғига айланди ва франшиза туфайли дунёнинг ўнлаб мамлакатлари аҳолиси ушбу бренд маҳсулотидан баҳра олиш имкониятига эга бўлди. Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Испания ва бошқа мамлакатларда ушбу бренднинг расмий қаҳвахона ва дўконлари мавжуд. Қўшни Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида эса ҳозирда бренднинг бир неча қаҳвахоналари бор. Шунингдек, компания Россия, Украина ва Озарбайжон давлатларида ҳам филиалларига эга.
Gloria қаҳва донларининг энг сарасини танлаши билан бутун дунёга машҳур бўлган. Улар Арабика қаҳва навининг фақат 1 фоизини танлаб олади. Менюда классик ичимликлардан тортиб, фақат Gloria Jean‘s Coffees қаҳвахонасидан топиш мумкин бўлган ичимлик турлари ҳам бор. Қаҳва аралашмасини тайёрлашнинг аниқ рецепти сир сақланади!
Gloria Jean‘s Coffees билан ҳамкорлик ва иш масаласи бўйича қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин: +99894 660 85 13.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)