Кичик корхоналар учун белгиланган 1 миллиард сўмлик чегара жуда катта. У 120 минг долларга тенг бўлиб, кўпгина давлатларда бу чегара анча пастроқдир. Бу ҳақда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари Гўзал Исломова янги солиқ концепцияси муҳокамаси чоғида айтиб ўтди, деб ёзади Spot.
Унинг сўзларига қараганда, кичик бизнеснинг катта қисми «сояда» бўлиб, кичик бизнес таърифи ва солиқ ставкалари у ерда ишлайдиган одамлар сонига боғлиқлиги туфайли тинимсиз бўлинади.
Халқаро молиявий институтлар кичик бизнесни белгилашга бундай ёндашув кам самара беришини айтиб келади.
«Кичик бизнес битта оилани боқади. Бу завод ёки фабрикалар эмас, балки юқори технологик ечимларни талаб қилмайдиган бизнесдир», — деди Гўзал Исломова.
Изоҳ (0)