Freedom Finance инвестицион компаниясини бошқарувчи Freedom Holding Corp. Халқаро холдинги US GAAP бўйича 2017-молия йили учун натижаларини эълон қилди. Компания соф даромади ҳисобот даврида 205 фоизга ошиб, 19,233 миллион долларни ташкил этди, деб ёзади Spot.
Бу натижалар ҳақида гапираркан, компания бош директори Тимур Турлов Ўзбекистон билан ҳамкорлик борасидаги режаларни ошкор қилди.
«2017 йил биз учун кенг географик экспансияси билан боғлиқ бўлди — биз нафақат кириб бўлган минтақаларимизда, балки янги истиқболли ўсиш нуқталарида ишладик. Ўтган йили биз Ўзебкистон пойтахти — Тошкент шаҳрида ваколатхонамизни очиш учун барча зарур лицензияларни олдик, биз у ерда хусусийлаштириш бўйича давлат дастурларида иштирок этиш ва IPO ҳисобидан Қозоғистондаги муваффақиятимизни такрорламоқчимиз», — деди у.
Изоҳ (0)