Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг ҳукумат қўшинлари марраларига бомба ташлади. Бу ҳақда The Sunday Times’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Воқеа АҚШ ва Буюк Британия қўшинлари жойлашган ат-Танф ҳудудида юз берган. 227 килограммлик бомба Typhoon самолётидан ташланган. Ҳукумат қўшинлари зобити ҳалок бўлган, 7 нафар ҳарбий жароҳат олган.
Бу — апрель ойидан буён амалга оширилган биринчи авиазарба. Апрелда Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия ҳукуматига хайрихоҳ кучларга зарба берган.
Буюк Британия мудофаа вазирлигида кимга нисбатан ҳужум уюштирилгани ошкор қилинмаган. Бироқ вазирликда ҳарбий ҳаракатлар аввалги ҳужумларга жавобан амалга оширилгани хабар қилинган.
Аввалроқ, ҳукумат қўшинлари «Сурия озодлик армияси» ва ҳарбий-космик кучлар билан ҳамкорликда «Жабҳат ан-Нусра» жангариларининг ҳужумини қайтарган. Бу ҳақда Россиянинг Суриядаги жанг қилувчи томонларни яраштириш маркази маълумот берган.
Изоҳ (0)