КХДР етакчиси Ким Чен Ин июнь ойида Хитойга уюштирган ташрифи чоғида ХХР раиси Си Цзиньпиндан Шимолий Кореяга қарши иқтисодий санкцияларни бекор қилиш жараёнини тезлаштиришни сўраган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, Ким Чен Ин Дональд Трамп билан 12 июнь куни Сингапурда ўтказган учрашуви якунларидан сўнг санкциялар тезроқ бекор қилинишига ишонмоқда. Айни масалада у Си Цзиньпиндан кўмак сўраган.
Ўз навбатида, манбаларнинг билдиришича, Хитой раҳбари бу борада бор кучини ишлатишини маълум қилган.
Изоҳ (0)