Жанубий Корея ва КХДР ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳарбий кемалари ўртасидаги алоқа тармоқлари 10 йил ўтиб 1 июнь, якшанба куни қайта тикланди. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Хабар қилинишича, 1 июнь, якшанба куни КХДР ва Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучларининг патруль кемалари ўртасида синов алоқа сеанси ташкил қилинди.
Алоқа тармоқларини тиклаш тўғрисидаги келишув 2018 йил апрель ойида икки Корея етакчилари саммити доирасида имзоланган.
Изоҳ (0)